ЖАҲОНДАГИ АЙРИМ МАКТАБЛАР ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ МАЪЛУМОТЛАР.

🇷🇺 Россияда биринчи мактабни Пётр И ташкил қилган. Унда фақат ўғил болалар ўқишарди.

🇺🇸 Америка ўқувчилари биринчи синфда дарс бошлашдан олдин, ватанимга содиқман, деб қасамёд қилишади.

🇨🇿 Чехияда энг ёмон баҳо – «5», аъло баҳо – «1» экан.

🇳🇴 Норвегияда ўқувчилар 8-синфгача баҳоланмас экан.

🇮🇳 Ҳиндистонда болалар 4 ёшдан мактабга боришади. Шунингдек, Ҳиндистон мактаблари энг кўп ўқувчиларни бағрига олиши билан машҳур. Айрим мактабларида ўқувчилар сони 28 мингтагача етади.

🇫🇮 Финландия мактабларида дарс ўтишда ўқитувчига ёрдамчи ҳам қатнашади. Финландияда ҳар қандай об-ҳавода ҳам ўқувчилар танаффусда синфдан ташқарига чиқишга мажбур.

🇨🇳 Хитой мактабларида дарс бошланишидан олдин ўқитувчию ўқувчи биргаликда бадантарбия қилишга мажбур.

🇨🇺 Куба мактабларида ўқувчилар қишлоқ хўжалик ишларига ўргатилади.

🏴󠁧󠁢󠁥󠁮󠁧󠁿 Ўқувчиларга форма кийдириш биринчи бўлиб Англияда ўйлаб топилган.

🇯🇵 Японияда ўқув йили Сакура гуллаган пайтдан бошланади. Япон мактабларида ошхона бўлмайди. Япон мактабларида ручка ўрнига қалам ишлатилади. Япон мактабларида умуман «иккичи» ўқувчилар бўлмайди. Япон мактабларида «фаррош» лавозими бўлмайди. Мактабни ўқувчиларнинг ўзлари тозалайдилар.

Добавить комментарий