ФАРЗАНД ТАРБИЯСИДАГИ КАМЧИЛИКЛАР

• Фарзандингиз тортинчоқми демак сиз уни кам қучоқлаб, кам ўпар экансиз.

• Фарзандингиз ўзига ишонмаяптими демак сиз уни шижоатлантирмас экансиз.

• Фарзандингиз бошқаларга тажовуз қиляптими демак сиз унга қайсарлик қилар экансиз.

• Фарзандингиз бошқаларни ҳурмат қилмаяптими демак сиз унга кўп бақирар экансиз.

• Фарзандингиз одамови бўлиб қолганми демак сиз уни кам эркалайсиз экан.

• Фарзандингиз ўғирлик қилдими демак сиз унга нарса беришда уқувсизлик қилгансиз.

• Фарзандингиз бахилми демак сиз у билан шериклик ишини беэътибор қолдиргансиз.

• Фарзандингиз заифми демак сиз унга кўп таҳдид қилар экансиз.

• Фарзандингиз доимо ғазабланадиган бўлиб қолганми демак сиз уни мақтамай қўйгансиз.

• Фарзандингиз қўрқоқми демак сиз уни ҳаддан зиёд кўп ҳимоя қилар экансиз.

• Фарзандингиз сизга итоат қилмаяптими демак сиз кўп нарса талаб қилиб юборяпсиз экан.

• Фарзандингиз ёлғон гапиряптими демак сиз уни кўп тергаяпсиз экан.

• Фарзандингиз гапиришда нўноқми демак сиз у билан кам гаплашар экансиз.

• Фарзандингиз айтганини ўтказмоқчи бўлиб тўполон қиладими демак сиз унинг истак хохишларини барчасини қондириб талтайтириб юборгансиз. (Базан фарзандни истаги берилса базан тарбия учун ундан манъ қилиш керак бўлади)

• Фарзанд тарбиясида эътиборли бўлинг, у сизнинг келажагингиз!

Добавить комментарий