Энг китобхон мактаб

Навоий шаҳридаги “Ёшлар маркази”да “Энг китобхон мактаб” лойиҳасининг биринчи босқичи якунига бағишлаб тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда таниқли актёр Учқун Тиллаев, фалсафа фанлари доктори, профессор, халқаро тоифадаги спикер Жамила Шермуҳамедова, Ички ишлар вазирлиги Кадрлар бош бошқармаси бошлиғи Ҳамза Максумов, Қорақалпоғистон халқ артисти Женисбек Пиязов, IX “Олтин қалам” миллий мукофоти совриндори, журналист Шуҳрат Охунжонов, “Постда” газетаси бош муҳаррири, полковник Бернара Файзиевалар иштирок этди.

Энг асосийси, иқтидорли ўқувчиларга китоблар жамланмаси, фаол кутубхоначиларга мини-печлар, фаол директорларга компьютер, телевизор ҳамда 10 миллион сўмлик ваучерлар, фаол халқ таълими бўлимларига телевизор ва ваучерлар тақдим этилди.

Шу жумладан, Учқудуқ тумани ХТБга ҳам 5 миллионлик ваучер ва телевизор, тумандаги 20-мактаб директори Н. Рўзиевага эса ваучер ва компьютер тақдим этилди.

Добавить комментарий