«Ona ulug’ zot» nomli tadbir ishlanma

 

1-бошловчи:

она улуғ-она азиз ,

Она мехр булоғи

Фарзанд унга болдай лазиз

Фарзанд унинг чироғи

2-бошловчи:

Онанинг фарзандга мехри беқиёс

Фарзанд фандай она хаққини

Она рози бўлар берган сутига

Хаётим деб билса ватан халқини

Мана бугун 8-март бу кун кўриниб турибди-ки бугунги байрамимиз олиамизнингш кўрки, давлати бўлган , она хақида.

1-ўқувчи:

Севаман ўлкамнинг

кўркам боғларин

Кўркам қўйнига

чорлаган ёқда

Ўзбеклар ери, деб

аталган ўлкам.

2-ўқувчи:

Онажонлар юзингиз

Табассумдан порласин

Бахтимизга оналар

Хеч хасталик кўрмасин.

3-ўқувчи:

Мехрибон оналарга

Жонкуяр оталарга

Қадрдон устозларга

Ассалому алайкум

4-ўқувчи:

Аямаган вақтини

Бизга берган пандини

Хам асал, хам қандини

Мехрибонлар ассалом

5-ўқувчи:

Она! Бу сўзда олам-олам маъно бор . она тарбиячи, она тадбиркор, уй бекаси, унинг бутун фарзилатларини санаб бўлармикан?

Она нақадар буюк у мўжизалар яратади. Уни мехри билан суғорилган фарзандлар қахрамонлик қилади. Янгиликлар кашф этади.

6-ўқувчи:

Бугун бахор нафаси

Чор атрофни кезади

Болажонлар боғларда

Бойчечаклар узади.

7-ўқувчи:

Илк бахор қувончи

Сизлардирсиз онажон

Оналарга мухаббат

Дилимизда бир жахон

“Онам дерман қўшиғи”     (куйланади.)

 

 

 

8-ўқувчи:

Мехри қуёшдай иссиқ

Қалби бахор оналар

Байрамингиз муборак

Хар ишда парвоналар

9-ўқувчи:

Сўзлари бол дурдона

Мехнатда енг мардона

Олам ичра ягона

Сиз сиз эй азиз она

10-ўқувчи:

Фарзандлар эъзозлаган

Мухтарам оналарсиз

Мехру шавқат бобида

Мураббий доноларсиз

“Онанни асранг дўстлар”   (қўшиқ)

1-бошловчи

Дунёда  она мухаббатидан хам муқаддас ва беғубор туйғу йўқ. Она шундай улуғ зот-ки у юрагидан янги юрак кўчиради.

2-бошловчи

Хаттоки мутафаккир шоир халқ кўнглига йўл топа олган севимли бобомиз А. Навоий онаси

Халимабону хақида нодир байтлар битганлар

 11-ўқувчи:

Алишернинг оналари Халимабону бола тарбиясига катта эътибор берганлар.

. 12-ўқувчи:

Биламан қандай аёл бўлган Алишернинг онаси

Балки унинг ақлига хам  лол қолган замонаси

Балки буюк фарзандига териб келган чечаклар

Балки тунда унга бедор айтиб берган ертаклар.

Майлига у ким бўлмасин

Ёлғиз бир сўз маъноси

Алишеринг онаси у

Навоийнинг онаси

“рақс ижро этилади”

 

1-бошловчи

Она хақида хар қанча гапирсак, хар қанча ёзсак адо бўлмайди. Чунки она жахондаги буюкларнинг буюги.онадан хаёт бошланади.она фарзанди учун жон олиб , жон беради.

Ўқитувчи:    Сендан юксак нима бор юлдуз ?

Ўқувчи:          оналар мехри

Ўқитувчи:    сендан кескир нима бор олмос ?

 Ўқувчи:         оналар қахри

Ўқитувчи:     қайдан олдинг оташни қуёш ?

Ўқувчи:          оналар қалбидан

Ўқитувчи:     пўлат қайдан сенга зўр бардош ?

Ўқувчи:          она сабридан

Ўқитувчи:    сенми кўклам хаётбахш фасл ?

 Ўқувчи:         йўқ она изи

Ўқитувчи:    сенми тотли шифобахш асал?

Ўқувчи:         йўқ она сўзи

Ўқитувчи:    денгиз нақадар тенгликда танхо?

Ўқувчи:         она оғуши

2-бошловчи

Ана, Оналик бахтига мушарраф бўлган аёлга, оналаримизга берилган бахо! Сиз хозир эшитган сатрлар гўё хар биримизнинг юрак садомизга ўхшайди.

 

 

13-ўқувчи:

Баланд-баланд тоғлардан хам

Эсган майин еллардан хам

Оппоқ ойдин тоғлардан хам

Онам яхши, онам яхши

14-ўқувчи:

Онам менга ширин сўз, хушмуомала бўлишни ўргатганлар. Мен онамни жуда яхши кўраман.

15-ўқувчи:

Онам менга эрта туришга , уй юмушларига қарашишга , мехнатсеварликка ўргатган.

16-ўқувчи:

Она билан бола-гул билан лола  деб бежизга айтишмаган.

1-бошловчи

Сиз борсиз саодат боғи бехазон

Сиз борсиз ғамсизман ёрқин хаётим

Сиз борсиз шошқиндир

Илхом булоғим

2-бошловчи

 Сиз борсиз порлоқдир иқбол чироғим

Собитсиз , содиқсиз мангу яшарсиз

Сиз билан тўлғиндир равзойи баёт

Сиз билан гулгундир бу буюк хаёт

Ашула ва рақслар ижро этилади.

 

 

Тадбир якунланади.

 

 

 

 

Добавить комментарий